Французнинг ғайриоддий хатти-ҳаракати клубдошлари ва терма жамоа билан кўплаб можароларга олиб келмоқда. "Кибриан" лақабининг ҳам келиб чиқиши бежиз эмас. Хўш, Мбаппе кимлар билан урушмоқда? Улар орасидаги энг кўп муҳокама бўлганларини эса қуйида тақдим этамиз.
Неймар пенальти тепиш ҳуқуқини Мбаппега берди
Мбаппенинг биринчи жиддий шов-шувли жанжали мавсум бошида содир бўлди. Чемпионлар лигаси ўйинида Неймар билан майдонда ўзаро пенальти талашиши яхши эмас. Бразилиялик бундан норози бўлди шекилли, Килиан 11 метрлик нуқтадан гол ура олмади. Кўча футболида шундай гап бор "норози қилма гол ура олмайсан!"
Аргентиналикларга ПСЖда ўрин йўқ
Килиан ва жамоанинг бошқа аъзолари клубда аргентиналиклар кўпайиб кетганидан норози бўлиб, раҳбариятдан Анхел Ди Мария, Мауро Икарди ва Леандро Паредеснинг кетишини талаб қилишди. Шунингдек, жамаоанинг собиқ мураббийи ҳам "кумуш ўлка" фуқароси эди. Хозир эса жамоада битта аргентиналик ўз ўйинларини топиб бормоқда. У билан ҳам Мбаппе ўртасида можаро чиққан.
Месси билан рақобат
Лионель Месси ҳам Мбаппенинг "қора рўйхати"да борлиги ажабланарли эмас . Аргентиналик футболчини сотишни сўраш, сўнгра ўйин вақтида уни гавдаси билан туртиб ўтган Мбаппе кўп танқид қилинди. Мбаппени ҳам тушунса бўлади. У клубда "қирол" бўлишни истайди. Аммо ундан номи анча машҳурроқ футболчи бор экан, бундай бўлиши имконсиз. Ўша машҳур қанчалик ёмон ўйин кўрсатса ҳам, ҳеч нима ўзгармайди. Мбаппе эса уни кетказиш ниятида бўлиши табиий.
Лотин Америкаси ҳам Мбаппега қарши
Жанубий Америка қитьасидаги мутахассислар ҳам "Кибриан"нинг ҳаракатларига кескин муносабат билдиришган. Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите бунга ёрқин мисол. Балки у Неймарнинг тарафини олгандир.
Терма жамоадаги можаролар ва Погбанинг қарғиши
Тиниб-тинчимас Мбаппе Франция термасида ҳам тинч ўтирмаган. Антуан Гризманн ва Оливе Жиру билан бўлаётган келишмовчиликлар муаммонинг эътибор беришга арзимайдиган тарафи. Аслида бу ҳам жиддий воқелик, аммо қаҳрамонимиз Мбаппе экан, биз бунга ўрганиб қолдик. Мбаппенинг айтиши Погба уни шаманлар ёрдамида қарғиш қилганмиш. Қизиқ, термадаги кейинги можаро ким билн бўлар экан.
Мбаппе ҳаммага қарши
Футболчининг терма жамоа билан муносабатлари жамоавий фотосессияда қатнашишдан бош тортгани учун ёмонлашган бўлиши ҳам мумкин. Мбаппега Франция футбол федерациясининг имиж сиёсати ёқмаяпти, натижада навбатдаги қарама-қаршилик юзага келган.
М.Пардабоев тайёрлади.