Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Келаси ёзда эркин агентга айланадиган супер юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Европада трансфер ойнаси ёпиқ, аммо клублар ўз таркибларини кучайтириш режаларини тузишдан тўхтамаяпти. 2022/2023 йилги мавсум якунида амалдаги шартномалари тугайдиган энг яхши футболчиларга эътибор қаратиш вақти келди. Бу футболчилар жамоалари билан шартномаларни узайтирмаса, клублар январ ойида улар билан дастлабки шартномалар тузишлари мумкин бўлади.

Криштиану Роналду

Криштиану Роналду ёзда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмоқчи эди, аммо бу амалга ошмади. Келаси йил португалиялик ўз тақдирига ўзи хўжайин бўлади, чунки унинг шартномаси тугайди ва узайтириш варианти фақат унинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Агар Роналду эркин агент бўлиб қолса, унинг фаолиятини давом эттириш учун кўплаб имкониятлар бўлади.

Лионель Месси

Лионель Мессининг аҳволи худди Криштиану Роналдунинг ҳолати билан бир хил. Аргентиналик футболчининг “ПСЖ” билан шартномаси мавсумнинг сўнгги кунида тугайди ва клуб сотиб олиш вариантини бир томонлама амалга ошира олмайди. Демак, танлов Мессининг ўзига қолади. Сўнгги кунларда аргентиналик футболчининг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар фаоллашди. Миш-мишларга кўра, Леонинг атрофидагилари аллақачон Жоан Лапорта билан бу вариантни муҳокама қилишмоқда.

Карим Бензема

Карим Бензема ўтган мавсумни ажойиб ўтказди ва янги мавсумни ажойиб бошлади. Франциялик футболчи “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун биринчи рақамли номзод саналади. Бенземанинг "Реал" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг июн ойи охирида тугайди. Миш-мишларга кўра, Мадрид клуби яқин келажакда франциялик футболчи билан шартномани узайтиради, бироқ айни дамда у потенциал эркин агентлар рўйхатида.

Лука Модрич

Лука Модрич яқин келажакда бутсаларини михга осиш ниятида эмас. 37 ёшда хорватиялик футболчи ажойиб формада ва "Реал Мадрид" етакчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Карим Бензема билан бўлган вазиятдагидек, "қаймоқранглилар" Модрич билан шартномани узайтириши кутилмоқда. Агар шундай бўлмаса, 2018 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритган хорватиялик футболчи учун трансфер бозорида қизғин кураш кетади.

Тони Кроос

Рўйхатимизда яна бир "Реал Мадрид" вакили. Тони Кроос ҳам шартномасининг охирги йилида. Немис футболчи фаолиятини Мадридда якунламоқчи эканлигини ва ОАВдаги сўнгги маълумотларга кўра, у билан шартнома узайтирилишини бир неча бор айтган. Бироқ, расмий эълон қилинмагунча, Кроос келаси ёз учун потенциал эркин агент бўлиб қолади.

Серхио Бускетс

Серхио Бускетс бутун фаолиятини "Барселона"да ўтказди. Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охирида якунига етади. Кейинчалик нима бўлиши ҳозирча номаълум. Бускетснинг сўзлари айни дамда бор эътиборини фақат футболга қаратганидан далолат беради. Каталонияликлар ёзда 35 ёшга тўладиган ярим ҳимоячи билан хайрлашишга қарор қилишлари мумкин.

Маркус Рэшфорд

Маркус Рэшфорд ҳам келажаги ноаниқ футболчилар рўйхатидан жой олган. Бироқ, ОАВ хабарларига қараганда, “Манчестер Юнайтед” ҳужумчи билан шартномани узайтириш вариантини бир томонлама фаоллаштиришга ҳақли. Яқин ойларда қарор қабул қилинади. Агар “қизил иблислар” Рэшфорд билан хайрлашишни танласа, у осонлик билан ўзига янги клуб топади, бунга шубҳа йўқ.

Роберто Фирмино

Муҳаммад Салоҳ - Садио Мане - Роберто Фирмино триоси узоқ вақтдан бери “Ливерпуль” рақибларини даҳшатга солиб келган. Ёзда учлик Маненинг "Бавария"га кетиши туфайли тарқаб кетди. Мерсисайдликлардан кейингиси Фирмино бўлиши мумкин, унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Балки ҳаммаси бразилияликнинг Дарвин Нуньес билан рақобатда қандай ўйнашига боғлиқ бўлади.

Киритилди: 20:31, 29.09.2022.
Ўқилди: 4819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.