Италиялик ҳакам Мария Ферриери Капути А Сериянинг “Сассуоло” – “Салернитана” учрашувига тайинланди.
У Италия А Серияси ўйинни бошқарган биринчи аёл ҳакам бўлади.
32 ёшли Ферриери Капути ўтган мавсумда Италия 2-дивизионида дебют қилишдан олдин C ва D серияларида ишлаган.
"Сассуоло" ва "Салернитана" ўйини 2 октябрь куни бўлиб ўтади.