"Барселона" Усмон Дембелега яна янги шартнома таклиф қилмоқчи.
2024 йилгача мўлжалланган амалдаги шартнома атиги икки ярим ой олдин имзоланган, аммо каталонияликлар клуби 25 ёшли франциялик футболчининг ўйинидан шунчалик ҳайратда қолганки, унга яна янгиланган шартнома таклиф қилишга тайёр.
Ашраф Бен Аяднинг сўзларига кўра, "Барселона" президенти Жоан Лапорта муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилмоқчи. Футболчининг ўзи аллақачон раҳбариятнинг ниятлари ҳақида эшитган.
Усмон Дембеле жорий мавсумда саккизта ўйинда майдонга тушиб, икки бор гол урди ва тўрт марта жамоадошларига ассистентлик қилди.