Фабрицио Романо "ПСВ" ҳужумчиси ҳақида гапирди. У шундай дейди:
"Коди Гакпо ёзда катта қизиқишларга сабаб бўлган футболчилардан биридир. Инглиз клублари у учун қишда яна кураш бошлаши кутилмоқда. Хусусан, "МЮ" Гакпога жиддий даъво қилади".
Гакпо ўтган мавсумда 21 та гол ва 15 та ассистга муаллифлик қилган.