"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Роберто Де Дзерби бошчилигидаги "Брайтон"ни қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
"Брайтон олдин жуда яхши ишлади ва ҳозир уларда ҳақиқатан ҳам қизиқарли янги мураббий бор. "Брайтон" ақл бовар қилмайдиган ишни бажармоқда, Де Дзерби эса "Сассуоло"да, кейин эса "Шахтёр"да ажойиб ишни бажарди.
Балки кўпчилик "Реал"га қарши ўйинини эсласа керак. Мағлубият (1:2), лекин жуда яхши ўйин. У жасур мураббий ва ўз таъсирига эга. Ҳозир унинг инглиз тили қанчалик яхши эканини билмайман ва бу муаммо бўлиши мумкин. Лекин бундан ташқари, унинг футбол ғояси "Брайтон"га мос келади. Бу ҳақиқий футбол жамоаси. Аммо, эҳтимол, биз ҳали нима кутишни билмаймиз.
Аввалги "Брайтон" билан ҳозирги "Брайтон"ни ўртасидаги қандай фарқ бор? Биз билган ягона нарса - бу жуда яхши жамоа. Улар танаффус вақтида мураббийни алмаштириш учун фурсатдан унумли фойдаланишди", - деди Клопп Yahoo Sports билан суҳбатда.