Собиқ франциялик ярим ҳимоячи, 1998 йилги Жаҳон чемпиони ва Евро-2000 ғолиби Эммануэль Пети Килиан Мбаппенинг оммавий сўзларидан ҳафсаласи пир бўлди.
"Жамоани ҳар доим битта футболчи бошқаради, лекин қайсидир вақтда бу тўхташи керак. Мбаппе ақлли йигит, унинг ўз сўзларини айтишидан 2 сония ўтибоқ, нима оқибатларга олиб келишини тушунмайдими? Бумеранг эффекти бор. Бундай нарсаларни фақат агентлар билан муҳокама қилиш керак.
Ўйинчилар ўз жамоалари ҳақида очиқ гапиришади ва у буни бутун дунё билан баҳам кўради. Мен Лионель Месси ва унинг компанияси ҳар сафар унинг шунчалик кўп гапиришини тинглашдан қандай зерикишини тасаввур қила оламан”, — деди Пети The Sun билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, ёзда ҳамма Мбаппенинг "Реал"га ўтишини кутган эди, аммо ҳужумчи кутилмаганда "ПСЖ" билан шартномасини яна 3 йилга узайтирди. Клуб раҳбарияти гўёки Килианга катта ваколатлар берган, шунинг учун Жаҳон чемпиони оммавий баёнотлар беришни тўхтатмаяпти.