"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Манчестер Сити"га қарши АПЛнинг 9-тур учрашуви арафасида жамоасини кучига ишонч билдирди. Шунингдек, мураббий Эрлинг Холандни зарарсизлантиришга эътибор қаратмаслигини таъкидлади.
"Биз Эрлинг Холандга қандай тайёргарлик кўрамиз? Биз Холандга қарши эмас, "Манчестер Сити"га қарши ўйнаймиз. Уларда 11 нафардан ортиқ ўйинчи бор, аммо "Манчестер Юнайтед" ҳам шундай.
Биз ўз имкониятларимизга ишонамиз ва агар биз тўпга эга бўлган ва тўпга эга бўлмаган вазиятларда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, бу рақибни мағлуб этиш мумкин. Бу биз билан 90 дақиқадан кўпроқ вақт давомида бўлиши керак бўлган ишонч", - деди тен Хаг матбуот анжуманида.
"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 2 октябрь куни "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтади.