Transfermarkt портали 1992 йилдан буён еврокубокларда энг кўп ўйинда ғалаба нашидасини сурган 10 нафар мураббий рейтингини тузиб чиқди.
Гап шундаки, «Рома» ЕЛ 2-турида Финляндиянинг ХИК клубидан устун келди ва жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо таҳлил учун олинган дарврдаги ғалабалар сони бўйича афсонавий сэр Алекс Фергюсонга етиб олди.
Демак, ХИК устидан қозонилган ғалаба португалиялик мутахасис учун 1992 йилдан буён Европа клублари халқаро турнирларида қайд этилган 106-ютуқ бўлди. Шотландиялик афсона ҳам шунча ғалабага эга. Хуллас, «Беназир» ЕЛ 3-туридан сўнг бу борада мутлақ етакчи бўлиб олиши мумкин. Бунинг учун «бўрилар» 6 октябрь куни ўз майдонларида «Бетис»ни енгсалар, бас. Тўғри, икки пешқадамни таъқиб этаётган «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ҳисобида 105та ғалаба борлигини ҳам айтиш ўринли.