Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Иниеста: "Месси билан мусобақалшмоқчи эмасман"

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ҳамда "Барселона" футбол клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иниестанинг ЕВРОдаги иштироки ва ушбу мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилганидан сўнг, унинг номзоди ҳам "Олтин тўп"га даъвогарлар қаторида қайд этила бошланди. Футболчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида эса, ҳеч қандай шахсий совринлар учун курашмаслигини ва мухлислар учун яхши футбол намойиш этиш асосий мақсади эканлигини таъкидлаб ўтди. 

“Бу шундай саволки, унга жавоб бера олмайсиз. Менинг футбол ўйнаўдан мақсадим, мухлисларнинг спортдан роҳатланишига ёрдам бериш, холос."

“Мен "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун Месси билан мусобақалашаётганим йўқ, шунингдек, Хави, Касиляс ва Роналду билан ҳам. Мен овоз бераётганим йўқ. Мессининг 82 голи билан мусобақалашиш ҳақида ҳам гап бораётгани йўқ. Мен Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилдим. Буюклар ичида бўлиш мен учун фахр."

“Мен ҳар доим ғалаба қозонишга ва нимагадир эришишга имкон борича ҳаракат қилганман, бироқ бу мен учун қўшимча восита холос. Ушбу совринни мен назорат қилмайман, келинг, қарорни бошқалар қабул қилишсин. Бу мавзуда гаплашиш вақтни беҳуда сарфлаш деган гап. Бугундан то январгача ҳар хил фикрлар билдирилади. Энг муҳими эса мен ўз мухлисларим ва барча ишқибозларнинг футболдан роҳатланишлари учун ўйин кўрсатишда давом этаман." 

Манба: www.fcbarcelona.com
Киритилди: 23:07, 07.07.2012.
Ўқилди: 5316 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.