Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

8 сонияда 4 «сэйв»! (видео)

Баҳо:
+ | -

Футболда дарвозабонлар гоҳида фантастика қолипларига ҳам сиғмас даражада жасорат кўрсатишади.

Тўғри, бундай қаҳрамонликда тасодиф улуши кўпроқ бўлади, албатта. Жанубий миллий лига - бу Англия футбол пирамидасидаги 6-даражали дивизион. Дарвозабон Райан Сэндфордни ўз таркибига қўшиб олган «Уэймут» клуби шу лигада ўйнайди. Эътиборлиси, «Миллиолл»нинг собиқ кипери «Бат Сити»га қарши кечган дебютидаёқ ақлдан оздирувчи ўйин намойиш қилди. У аввалига пенальтини тўсди, кейин кетма-кет яна 3та чиройли «сэйв» кўрсатди.

Битта ачинарли томони, Сэндфорднинг 8 сонияга тўғри келган «мегасэйв»лари «Уэймут»га шунчаки, бир дақиқалик шуҳрат келтирди, холос. Жамоа дастлабки 10 дақиқада қўйиб юборилган 2та гол туфайли якунда 1:2 ҳисобида енгилди. Айтиш керакки, гол урилган вазиятларда кипернинг нимадир қилиши жуда қийин эди. Райан яқин-яқингача «Миллуолл» тизимида шуғулланарди. У жорий мавсум бошланганидан кейингина ижара келишуви бўйича 6-дивизион клубига йўл олди. Тўғри, 23 ёшли кипер «Миллуолл»да асосий таркибга киролмади. Ваҳоланки, у 2 йилча муқаддам ҳаттоки, Англия ёшлар терма жамоасига ҳам чақирилган ва Мэйсон Маунт билан бирга ўйнаганди. Энди эса бири АПЛ­да, иккинчиси нон-лигада, яна ижара сафари...

Табиийки, «квадрупл-сэйв» (4та «сэйв») видеоси дарҳол ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва дарвозабон чин кумирлар эътирофига сазовор бўлди: 

Гари Линекер: «Бу жуда таъсирли!»

Эдвин ван дер Сар: «Ёмон эмас».

Сэндфордни Англия терма жамоаси дарвозабони Ник Поуп ҳам олқишлади. Зеро, у қуйи лигаларда ўйнаш қандайлигини яхши билади (Шон Дайч бошқарувидаги «Бернли» сафига қўшилишига қадар «подвал»да ижара муддатини ўтаган). Поупнинг эътирофи: «Шунчаки, юқори савия!» Эҳтимол, Сэндфорд шу қаҳрамонлик ортидан Жанубий миллий лиганинг энг ношуд жамоасида ўз фаолиятини қайта изга солиб, «Миллуолл»га қайтар ва лоа­қал Чемпионшипда ўз ўрнини топар…

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:25, 01.10.2022.
Ўқилди: 11853 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик