"Интер" кетма-кет икки бор А Серия ўйинида мағлуб бўлди.
Симоне Индзаги шогирдлари 8-турда “Рома”га (1:2) имкониятни бой беришди. Аввалги баҳсда миланликларни "Удинезе" мағлуб этган (1:3).
Умуман олганда, “Интер” сўнгги олти ўйинда тўртта мағлубиятга учради. Кейинги ўйинда "нерадзуррилар" Чемпионлар лигасида "Барселона" билан тўқнаш келишади - бу 4 октябрь куни содир бўлади.