Кириш Регистрация

"Милан"нинг уч футболчиси жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

"Милан" "Эмполи"га қарши ўйинда учта мажбурий алмаштиришни амалга оширди.

Ярим ҳимоячи Алексис Салемакерс 33-дақиқада тиззасидан олган жароҳати туфайли майдонни тарк этган бўлса, ҳимоячи Давиде Калабрия 39-дақиқада сон қисмидаги жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнини мос равишда Раде Крунич ва Пьер Калулу эгаллади.

Иккинчи бўлимда “қизил-қоралар”нинг яна бир футболчиси, ҳимоячи Симон Кьер жароҳат олди. 73-дақиқада унинг ўрнига Сержиньо Дест майдонга тушди.

Кейинги ўйинда “россонерилар” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Челси” меҳмони бўлади. Ўйин 5 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 01:56, 02.10.2022.
Ўқилди: 1283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.