"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Лига 1 доирасида "Ницца"га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритди.
Франциялик футболчи 9-тур учрашувининг 59-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва ҳимоячи Норди Мукиеле узатмасидан сўнг 83-дақиқада гол урди.
23 ёшли футболчи жорий мавсум парижликлар сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди. Шунингдек, у сентябрь ойида Франция терма жамоаси сафида иккита ўйинда битта гол урган.