"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "қаймоқранглилар" ҳужумчиси Карим Бензема ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Шахтёр" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйинда жамоасига ёрдам бера олишини айтди.
Мутахассис, шунингдек, 34 ёшли франциялик футболчининг жисмоний ҳолати аъло даражада эканлигини таъкидлади.
"Карим Бензема жуда яхши. Охирги ўйинларда ўйнамагани учун гол ура олмади. Мен ғалати ҳеч нарса кўрмаяпман. Сўнгги кунларда Карим яхши машғулот ўтказди", - деди Анчелотти УЕФА матбуот хизматига.
"Реал" - "Шахтёр" учрашуви эртага, 5 октябрь тунида "Сантяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.