Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Эрон жаҳон чемпионатига бормайдими? — жамоа футболчилари мамлакат сиёсатидан норози

Баҳо:
+ | -

Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмайдими? Ҳатто Азмун ҳам мамлакатдаги кенг кўламли намойишларга қўшилди. Бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

Сентябрь ойи ўрталаридан бошлаб Эронда 22 ёшли Махса Аминийнинг ўлими муносабати билан бошланган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Қиз Теҳронда “нотўғри ҳижоб ўрагани” учун полиция томонидан ҳибсга олинган, полиция бўлимида комага тушиб қолган ва уч кундан кейин шифохонада вафот этган. Намойишларда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилоти Эрон миллий терма жамоасини мамлакатда аёлларга нисбатан муносабатларга аралашгани сабабли ЖЧ-2022дан четлаштиришга чақирмоқда. Норозилик тўлқини кенг кўламли бўлиб чиқди - ҳатто Эрон терма жамоаси футболчилари ҳам ўз муносабатини кўрсатишди. Сенегал билан ўртоқлик ўйини олдидан мадҳия янграётганда футболчилар қора курткаларда туриб, мамлакат герби ва миллий футбол федерацияси логотипини яширишган.

Сердар Азмун Сенегал билан ўйин олдидан норозилик намойишида иштирок этди. “Зенит”нинг собиқ ҳужумчиси, Эрон терма жамоасининг юлдуз футболчиси, ҳозир “Байер”да ўйнаётган Сердар Азмун ҳам бу ишлардан четда турмади.

“Терма жамоа регламентига кўра, йиғин тугагунига қадар бу ҳақида гапиришимиз тақиқланган эди, аммо мен энди жим тура олмайман. Бунинг учун терма жамоадан четлатишса ҳам майли, эронлик аёлнинг бошидан бир тола тўкилишига арзимайди. Ва бу пост ҳеч қачон ўчирилмайди. Одамларни осонлик билан ўлдирганингиз учун пушаймон бўласиз”, — деб ёзди Азмун ижтимоий тармоқда. Бироқ, кейинчалик пост ўчирилди ва бошқа хабар эълон қилинди:

“Махса ва бошқа бегуноҳлар учун юрагим эзилади. Улар бу дунёни тарк этишди, лекин қалбимизда биз унутмайдиган дард қолдирди. Билингки, мен сизга ҳар қандай йўл билан ёрдам бераман. Ишонаманки, келажакда аёлларимиз ранжимайди”.

Азмун билан бирга Эрон терма жамоасининг бошқа етакчилари ҳам ижтимоий тармоқларда худди шундай фикрда пост қолдиришган - Саид Эззатолахи, Мехди Тареми ва Алиреза Жахонбахш.

Айни пайтда бу воқеа тобора кучайиб бормоқда. Яқинда Эрон аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Open Stadiums ташкилоти ФИФАни мамлакат терма жамоасини 2022 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштиришга чақирди.

“Эрон футбол ассоциацияси жиноятларга шерик бўлмаслиги керак. Бу Эронда ва терма жамоамиз ўйнайдиган дунёнинг исталган нуқтасида аёл мухлислар хавфсизлигига бевосита таҳдиддир. Футбол барчамиз учун хавфсиз бўлиши керак. Шу боисдан биз, Эрон футбол ишқибозлари сифатида, жамоанинг навбатдаги жаҳон чемпионатидаги ўйини ҳақида қайғураётганимизни юракдан изҳор қилишимиз керак.

Халқаро турнирлардан четлаштирилган Россия, Югославия ва яна уч жамоа вакиллари Эронни мусобақалардан четлатишни талаб қилиб мурожаат йўллашмоқда. Нега ФИФА Эрон давлатига дунё саҳнасини бериб турибди, бу давлат нафақат асосий инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилишдан бош тортади, балки ўз халқини қийнаб, ўлдиради? Шунинг учун биз ФИФАдан ташкилот низомининг 3 ва 4-моддалари асосида Эрон терма жамоасини сафдан чиқаришни сўраймиз”, — дейилади баёнотлардан бирида. 

Эрон терма жамоасини 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ўйинларидан ҳақиқий четлатиш мумкинми ёки йўқлиги ҳозирча аниқ эмас. Яқин тарихда ҳеч қачон бундай воқеалар бўлмаган.

Киритилди: 22:42, 04.10.2022.
Ўқилди: 5574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2664]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2263]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1777]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1662]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1648]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1529]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1478]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1333]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1325]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1263]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.