Кириш Регистрация

Баҳодир Аҳмедов: «Ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланганимиз учун ғалабага эришдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Осиё чемпионатининг чорак финалида бўлиб ўтган Кувайтга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кувайт бизга қарши жуда яхши қаршилик кўрсатди. Ўйин оғир кечди. Биз ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланганимиз учун ғалабага эришдик.

Ҳа, баъзи вазиятлардан фойдалана олмадик. Бизга ўша паллада совуққонлик етишмади. Кувайтга қарши мезбон жамоа мухлислари қаршисида ўйнаганимиз учун йигитларда ҳаяжон бўлди. Бундан ташқари, битта ўйиндан иборат плей-офф баҳсининг босими ҳам сезилди.

Йигитларга ҳаяжонни босиб олиб, ақлли ўйин намойиш этиш кераклигини тушунтирдик. Шундан кейин йигитлар кўрсатмаларига яхши амал қилишди ва ғалаба қозондик.

Япония — Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Ярим финалда жуда ҳам қийин бўлади. Бу жамоанинг ўйинларини томоша қилдик. Жамоа яхши ўйин кўрсатмоқда. Бу жамоа сафида индивидуал жиҳатдан кучли футзалчилари бор. Эртадан бошлаб ярим финал баҳсига тайёргарликни бошлаймиз", — деди Баҳодир Аҳмедов.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 09:33, 05.10.2022.
Ўқилди: 1971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик