Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

АПЛ. Барча даврларнинг энг яхши тўпурарлари*

Баҳо:
+ | -

10. Алан Ширер – 147 дақиқа/гол

Алан Ширер ҳақида ҳамма билади. У "Ньюкасл" тарихидаги энг зўр футболчилардан бири саналади. Ширер Премьер-лига шундай аталганидан буён гол уриш борасида рекорд қайд этган. Унинг голларини ҳисоблайдиган бўлсак, ҳар 147 дақиқада биттадан тўғри келади.

9. Диего Коста – 146 дақиқа/гол

"Челси"даги феноменал ҳужумчилар ичида Коста алоҳида аҳамиятга молик фигура саналади. Айни дамда Диего Коста "Вулверхэмптон" футболчисига айланди. Унинг "Челси"даги даврлари мухлислар онгида испанияликнинг ўта совуққон ижролари билан сақланиб қолган. Коста АПЛ баҳсларида жами 89 гол уришга эришган эди. Аммо кўп ўтмай, Антонио Конте ундан воз кечган.

8. Эдин Жеко – 142 дақиқа/гол

"Манчестер Сити" тарихда кўплаб муваффақиятли трансферларни амалга оширган. Аммо клубнинг хато қарорлари ҳам йўқ эмас. Шулардан бири Вильфрид Бонининг сотиб олиниши ва Жекога рухсат берилиши эди. Бу воқеадан кўп ўтмай, Жеко Италия А сериясида нималарга қодир эканини исботлаб қўйди. Эдин турнирда тўпурарга айланди. Босниялик ҳужумчига имкон берилса, ҳаммасини уддалай олади. Буни у АПЛда исботлаб кетган.

7. Робин ван Перси – 140 дақиқа/гол

Ажойиб тўпурар ва ажойиб голлар муаллифи бўлган футболчи, "Арсенал"да ўз саргузаштларини бошлайди. Лондон клуби сафида кетма-кет мавсумнинг энг яхши ҳужумчисига айлангач, ван Перси "МЮ"га йўл олади. У "қизил иблислар" билан АПЛда ғалаба қозонади.

6. Луис Суарес – 139 дақиқа/гол

Фантастик ҳужумчи бўлган Суарес, Англияда 3 йил давомида ҳаракат қилган. Бу вақт давомида уругвайлик футболчи 110 та баҳсда қатнашиб, 69 та голга муаллифлик қилган эди. Бу эса унинг ҳар 139 дақиқада битта гол урганини англатади. Шунга қарамай, Суарес "Ливерпуль" сафида Лига кубогидан ортиқ соврин юта олмаган.

5. Муҳаммад Салоҳ – 132 дақиқа/гол

Ушбу рўйхатда марказий ҳужумчи бўлмаган ягона вакил Салоҳдир. У ўнг қанотда узоқ вақтдан бери барқарор ҳаракат қилиб келмоқда. Салоҳ 5 та мавсум давомида 3 марта АПЛнинг "Олтин бутса"сини қўлга киритган. Бу эса мисрликнинг даражасидан дарак беради.

4. Руд ван Нистелрой – 128 дақиқа/гол

Рўйхатдаги ўзига хос ҳужумчилардан яна бири ван Нистелройдир. У 150 та ўйин давомида "МЮ" учун 95 та гол уришга эришган. Аммо Фергюсон кейинчалик уни Роналдуга алмаштиради. Нидерландиялик ҳужумчи манкунианликлар билан 5 та мавсумда 1 марта Англия чемпиони бўлган.

3. Харри Кейн – 128 дақиқа/гол

287 та баҳсда урилган 190 та АПЛ голи ва учта "Олтин бутса", кўп нарсадан дарак беради. Афсуски, Кейн "Тоттенхэм"да бирорта соврин юта олган эмас. Ҳа, у бир мавсумда 35 та гол уришга ҳам қодир. Аммо шу туришида ҳам совринлардан қуруқ қолаверади. Нақадар ачинарли...

2. Тьерри Анри – 122 дақиқа/гол

Оддий, аммо ўта фойдали футболчи. Анри ўз ҳаракатлари билан санъат ярата олган ҳужумчи эди. У 8 мавсум давомида АПЛда ҳаракат қилиб, шунинг 5 тасида 20 тадан ортиқ гол билан тугатган. 4 тасида эса "Олтин бутса" билан мукофотланган. Анри, шунингдек, ушбу рўйхатдаги энг яхши ассистент ҳам саналади.

1. Серхио Агуэро – 108 дақиқа/гол

Ўнта мавсумнинг олтитасини Агуэро 20 та гол билан якунлаган. Бу эса унинг ҳар қандай услубда голлар урганини англатади. Аргентиналик 5 марта АПЛ чемпионлигига эришди. У ҳақиқий йиртқич эди. Бугун "Манчестер Сити" Агуэронинг ўрнини боса оладиган яна бир "маҳлуқ" топган.

 

 

 

Исматов Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 19:28, 05.10.2022.
Ўқилди: 2179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.