"Ливерпуль", "Наполи" ва "Реал" клубларининг собиқ бош мураббийи, 62 ёшли Рафаэль Бенитес Германия Бундеслигасида ишлашни хоҳлашини тан олди. Аввалроқ, Германия чемпионатида Бенитес ҳали ишламаганди.
"Олдин ҳеч қачон Германияда ишламаган. Лекин менга немислар ёқади, уларнинг менталитети, профессионаллиги ёқади. Менга немис клублари, Бундеслига ёқади, у ерда ҳамма нарса молиявий нуқтаи назардан йўлга қўйилгани менга ёқади", - Бенитес Kicker нашри билан суҳбатда.
Бенитеснинг сўнгги клуби - "Эвертон" клуби бўлиб, у 2022 йилнинг 16 январида истеъфога чиқарилган эди. Ўшандан бери у ишсиз.