Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Суперлига. «Қўқон-1912» – «Локомотив»: ўзаро ўйинлар тарихидан

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 21-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви 8 октябрь куни Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 15 марта тўқнаш келишган. “Локомотив” ўйинларнинг 6 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда дуранг қайд этилган, тўрттта учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган.

Тўплар нисбати – 24-16, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 23 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 17 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг сўнгги тўқкизта учрашувида қайд этилган натижалар:

11.05.2022. “Локомотив” – “Қўқон-1912”  1-2
23.10.2021. “Қўқон-1912”- “Локомотив” 2-1
20.06. 2021. Локомотив – Қўқон-1912 – 0:1
25.11.2020. Қўқон-1912 – Локомотив – 0:1
21.08.2020. Локомотив – Қўқон-1912 – 1:2
20.09.2019. Қўқон-1912 – Локомотив – 1:1
02.05.2019. Локомотив – Қўқон-1912 – 2:2
09.07.2018. Қўқон-1912 – Локомотив – 1:2
07.04.2018. Локомотив – Қўқон-1912 – 1:1

Ҳакамлар
8 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги баҳсни ФИФА ҳаками Акобирхўжа Шукруллаев бошқариб борадиган бўлди. Шукруллаев жорий мавсумда шу кунгача Ўзбекистон кубоги ҳамда суперлига доирасида бўлиб ўтган 18 та учрашувда бош ҳакам бўлиб ишлади. Мавсум бошида бўлиб ўтган Ўзбекистон суперкубоги учун бўлиб ўтган басҳни ҳам Шукруллаев бошқариб борган эди. 2022 йилдаги барча бошқарган ўйинларида Шукруллаев 77 та сариқ ва 2та қизил карточка кўрсатган. Дарвозаларга эса 10 марта пенальти белгилаган.

8 октябрь, шанба
ҚЎҚОН-1912 — ЛОКОМОТИВ
Яйпан. “Ўзбекистон” стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Александр Сидоров, Олим Абдувасилов, Хушнуд Суюнбоев
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов
АVAR ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви эртага 8 октябрь, шанба куни Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида, соат 17:00да бошланади. Бу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин эса, 9 октябрь куни Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда, соат 15:30да бошланади.

ФАКТ: “Қўқон-1912” жамоаси “Локомотив”га қарши ўтказган сўнгги 9 та ўйинида фақат 1 марта мағлуб бўлган холос. 3 та баҳсда кучлар тенг келган бўлса, 5 ўйинда “шунқорлар” ғалаба қозонишган!

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:05, 07.10.2022.
Ўқилди: 1519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7911]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4557]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3465]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3448]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3065]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2509]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1789]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1769]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1706]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1661]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик