Месси ва Роналду ҳақидаги баҳслар қарийб 15 йилдан бери давом этмоқда ва бу икки афсона фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам тугамайдиганга ўхшайди.
Американинг The Athletic нашри собиқ футболчилар ўртасида сўровнома ўтказди. Бошқа нарсалар қаторида, собиқ футболчилардан Месси ва Роналдунинг карьера йўлларига баҳо бериш сўралган.
Сўралганларнинг 66 фоизи португалиялик суперюлдуз учун овоз берди. Сўровда қатнашганларнинг 34 фоизи Аргентина афсонасини танлаган:
Бу натижада қандайдир мантиқ бор, чунки Роналду Европанинг топ 5 лигасидан учтасида ўзини синаб кўрган. "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Ювентус" билан Криштиану чемпион бўлди, тарихий ютуғини унутмайлик: португалиялик "Қироллик клуби" билан бирга қаторасига уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Месси ҳозиргача фақат "Барселона"да порлаган. Ҳозир Лео "ПСЖ"да юқори спорт формага эга ва Роналдудан фарқли ўлароқ, Европанинг асосий клуб турнирида ғолиб чиқишга даъвогарлик қилмоқда. Аргентиналик футболчи мақтаниши мумкин бўлган еттита "Олтин тўп" рекордини тилга олмаслик мумкин эмас.
Қандай бўлмасин, низолар ҳеч нарсага олиб келмаслиги аниқ. Иккала футболчи ҳам биз жуда яхши кўрадиган ўйинга бебаҳо ҳисса қўшганини тан олиш вақти келди.