"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунда тез кунда майдонга қайтади.
Франциялик футболчи кутилганидан тезроқ сафга қайтмоқда. У Чемпионлар лигасида "Интер"га қарши жавоб ўйинида иштирок этиши ҳам мумкин. Барчаси мураббийлар қарорига боғлиқ, дея хабар берди Marca.
Эслатиб ўтамиз, Кунде Франция терма жамоаси сафида ФИФА кунларида жароҳат олганди.