"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси ва эндиликда мураббий билан шуғулланаётган Майкл Каррик Чемпионшип клубида иш бошлаши мумкин. BBC Sport нашри хабарига кўра, "Мидлсбро" раҳбарияти мутахассис хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бир неча кун олдин клуб Крис Уайлдерни ишдан бўшатганди.
Эслатиб ўтамиз, Каррик "қизил иблислар" сафида Жозе Моуриньо ва Оле-Гуннар Сульшернинг ёрдамчиси сифатида ишлаш тажрибасига эга. Ўтган йилнинг 3 декабрь куни Майкл "Юнайтед" мураббийлар штабини тарк этди ва шундан бери ишсиз эди.
Чемпионатнинг 12-тури натижаларига кўра, "Мидлсбро" 13 очко жамғариб, турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.