"Валенсия" бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Осасуна" билан ўйинда Испания чемпионати учрашувида (2:1) "кўршапалаклар" сафида дебют голини урган жамоанинг янги футболчиси Жастин Клюйверт ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу футболчи жуда кўп ажойиб фазилатларга эга. Аммо у ҳар доим ҳам уларни кўрсатмайди. Жастин бир неча йиллик фаолиятини йўқотди. Унда тезликдан тортиб техникасигача бор. У жамоага ҳозиргидан кўпроқ нарсани бера олади. Агар у ишлашда давом этса, юқори мақсадларга эриша олади", - деди италиялик мураббий клуб матбуот хизматига.
"Валенсия" ёзги трансферлар вақтида Клюйвертни "Рома"дан ижарага олди. Шартнома муддати 2023 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.