Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари 15 август куни Амманда тўқнаш келишади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга қарши 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши мумкин. Бугун – 11 июль куни бўлиб ўтган терма жамоа мураббийлари иштирокидаги йиғилишда айнан шундай қарорга келинди.

Иордания футбол федерацияси ҳар икки томон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этиш таклифи билан чиққани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Унга кўра 15 август куни томонлар Иордания пойтахтида тўқнаш келишлари аниқ. Терма жамоалар марказининг бугунги қарори Иордания футбол федерациясини ҳам қаноатлантирса, у ҳолда 13 август куни қўшимча яна 1та ўйин ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши ўйин учун тайёргарлик сирасига кирувчи халқаро ўртоқлик учрашувини Тошкентда ўтказиш кераклиги айтиб ўтди. Бироқ музокаралар омадсиз бўлгани сабаб, 15 август куни пойтахтда ўртоқлик ўйини ўтказишнинг имкони бўлмади. Шунга қарамай Ўзбекистон футбол федерацияси ФИФА куни сифатида белгилаб қўйилган 7 сентябрда Тошкентда ўйин ўтказиш борасида иш олиб бормоқда. Сабаби орадан тўрт кун ўтиб миллий терма жамоа Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.

Қайд этиш керак, Иордания терма жамоаси ҳам Ўзбекистон сингари жаҳон чемпионатининг сўнгги саралаш босқичига қадар етиб келган. Ўхшашлик томони 2та ўйинда майдонга тушган Аднан Ҳамад шогирдлари 1 очкога эга чиқишган. Ироқ билан 1:1 ҳисобида дуранг Иордания 2-турда Японияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди – 0:6.

Ёдингизда бўлса Иордания ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар мезбонлик қилган Осиё Кубоги-2011нинг чорак финалида сўнгги бор тўқнаш келишган ва унда Вадим Абрамов бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2:1 ҳисобида устун келиб, ўз тарихида илк бор Осиё Кубогининг ярим финалига қадар етиб борган. Ҳозирга қадар мазкур икки мамлакат бош жамоалари ўзаро 5 бор тўқнаш келишган. Шуларнинг 2тасида Ўзбекистон муваффақият қозонган бўлса, қолган 3та ўйинда ғолиб жамоа аниқланмаган. Тўплар нисбати 11:7, Ўзбекистон фойдасига. 15 август кунги ўртоқлик учрашув ўзаро олтинчи ўйин бўлиб тарихга киради. Рақиб томон футбол федерацияси иккита ўйин таклифини қўллаб қувватласа, 13 август кунги ўйин олтинчи, 15 августдагиси эса еттинчи тўқнашув сифатида эътироф этилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:04, 11.07.2012.
Ўқилди: 5226 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.