"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 10-туридан ўрин олган "Саутгемптон"га (4:0) қарши ўйинни сарҳисоб қилди.
“Яхши натижа, биз жуда яхши ўйнаяпмиз. Биз уларнинг юқори босимини енгиш учун курашдик. Ўтган мавсумда биз бу рақибга қарши жуда кўп қийналган бўлсак, бугун анча яхши ўйнадик.
Баъзи футболчилар яхши формада эмас эди, лекин биз кўплаб вазиятлар яратдик. Бу яхши ўйин бўлди.
Фил Фоден анчадан буён жуда яхши ўйнамоқда. Унинг ҳиссаси катта.
Эрлин Холанд яна ўз вазиятларидан фойдаланди. У ажойиб гол урди. Биз учун у ақл бовар қилмайдиган қурол, Эрлинг катта таҳдид. Мен жуда мамнунман”, - деди испаниялик мутахассис.