Пеп Гвардиола ҳазиллашиб Эрлинг Холанднинг отасини "Манчестер Сити" бош ошпази этиб тайинлашни таклиф қилди.
Мураббий Альф-Инге бутун жамоа учун лазаня пиширишни хоҳлаётганига шама қилди, агар бу унинг ўғли муваффақиятининг сири бўлса. Холанд “Ман Сити” сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди. Норвегияликнинг айтишича, ўйинлардан олдин дадаси унга лазаня пиширади.
“Биз Эрлингнинг отасига овқат пиширишни таклиф қилишимиз мумкин. Агар бу муваффақиятларнинг сири бўлса, мен директорлар кенгаши раисини уни бу ерга олиб келишга кўндиришга тайёрман. Лекин менимча, бу ерда бир нечта сир бор”, - деди Гвардиола.