АПЛнинг 10-турида “Ливерпуль” сафарда “Арсенал” билан ўйнади. Баҳсда "канонирлар" 3:2 ҳисобида зафар қучди.
1-дақиқадаёқ Габриэль Мартинелли ҳисобни очди. 34-дақиқада Дарвин Нуньес ҳисобни тенглаштирди, бўлимга қўшиб берилган 5-дақиқада Букайо Сака Мартинелли узатмасини голга айлантириб, “канонирлар”ни яна олдинга олиб чиқди.
Мерсисайдликлар иккинчи бўлимда Роберто Фирминонинг голи эвазига яна ҳисобни тенглаштиришди. 76-дақиқада Сака пенальтини голга айлантириб, дубль қайд этди.
Арсенал – Ливерпуль 3:2
9 октябрь, 20.30, «Эмирейтс»
Гол: 1:0 – 1 Мартинелли, 1:1 – 34 Нуньес, 2:1 – 45 Сака, 2:2 – 53 Фирмино, 3:2 – 76, пенальти Сака.
Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Томиясу, Джака, Парти, Эдегор (Тирни, 82), Сака, Габриэл Жезус, Мартинелли.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 46), Матип (Конате, 69), ван Дейк, Цимикас, Хендерсон, Тиаго Алькантара, Салах (Фабиньо, 69), Диогу Жота (Эллиотт, 81), Диас (Фирмино, 42), Нуньес.
Огоҳлантиришлар: Диас (6), Эдегор (45), Гомес (71).