"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛ 10-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши (2:1) учрашувни сарҳисоб қилди.
"Биз "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятга муносабатимизни кўрсатмоқчи эдик. Бу иш Кипрда қилингани маълум бўлди. Ҳафтани яхши якунлаш муҳим эди, биз буни амалга оширдик. Жамоа бўлиб ривожланмоқдамиз, лекин ҳали ўсиш учун вақт бор. Биринчи бўлим яхши ўтди. Тўпга эгалик қилган ҳолда ҳам, тўпсиз ҳам ўйинни назорат қилдик. Ўйинда ҳеч нарса мукаммал эмас. Футбол - бу хатолар ўйини. Ўйинда бизда яхши дамлар бўлди. Биз қандай принциплар асосида ўйнашни хоҳлаётганимизни кўрсангиз бўлади”, — деди Тен Хаг BBC Sport телеканалига.
"Манчестер Юнайтед" 15 очко жамғариб, АПЛда 5-ўринга кўтарилиб олди. "Эвертон" 10 очко билан 12-ўринда бормоқда.