Кириш Регистрация

Виктор Кумиков: "Аввал вазифамизни 100 фоизга расмийлаштириб олайлик"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” жамоаси “Бухоро” устидан муҳим уч очкони қўлга киритганидан кейин одатга кўра матбуот анжумани уюштирилди.

Унда жамоа устози Виктор Кумиков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Баъзи ўйинчиларимиз, масалан Милич биз билан 10-15 кун бирга шуғулланмади. Шундай вазиятда ҳам ўйинни охиригача ушлаб турдик ва ғалабани сақлаб қолишга эришдик. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Рақибни йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Ҳужумга ва стандартларга кўпроқ эътибор қаратган ҳолда ўйин ташкил қилдик. Шунингдек, қанотлардан ҳам ҳужумларга ўтдик ва бу ўз натижасини бериб гол урдик. Энг асосийси, вазифани бажардик.

- Мухлисларсиз ўйин ёқдими?

- Ишқибозларсиз ўйнаганимиз албатта билинди. Худди йиғин пайтида ўйнагандек ўйнадик. Ҳолбуки, мухлислар қаршисида бақир-чақирлар билан ўйнашнинг гашти бошқача.

- “Андижон” 1-ўринга янада мустаҳкамлашди. Ҳозирдан кейинги мавсум учун режалар тузяпсизми?

- Келинглар, аввал вазифамизни 100 фоиз расмийлаштириб олайлик. Ҳозирча 90 фоизга эга деб ўйлайман (кулади). Яна иккита ўйинни ютиб олайлик, кейин режалар ҳақида гаплашсак бўлади. Режалар хусусида олдиндан бирор нима дейиш қийин. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Кўп нарса раҳбариятга боғлиқ.

- Кейинги ўйин “Хоразм” билан ўтади. Бу учрашув ҳам қийин бўлади...

- Молиявий қийинчиликлар бўлишига қарамай, жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти. Бошқа жамоа шундай ўйин кўрсатармиди? Йигитларимиз яхши руҳланиши эвазига муносиб ўйин кўрсатишяпти.

- Ўйин охирида бирданига 3 нафар футболчини алмаштирдингиз, бундай ўзгаришга кам қўл урардингиз...

- Бу тактик ўзгаришлар эди. Биз схемани ўзгартиришга қарор қилгандик. Ёшларга имконият бердик. Ахир улар ҳам ўйнаши керак-ку!

- Стадион “прожектори” нима бўляпти?

- Албатта, “прожекторлар” билан муаммо бор. Бизга йиғилишда, келаси йили агар стадионлар тайёр бўлмаса, ўйинларга рухсат берилмаслигини айтишган. Бу ерда клуб раҳбари Журъатбек Дилшодбековичга осон тутиб бўлмайди. Чунки унинг бир ўзига қийин. Суперлигада вилоят раҳбарияти ҳам жамоага катта ёрдам бериши керак. Битта одамни ўзига осон эмас. Агар вилоят раҳбарияти ҳам ёрдам берса, кўп нарса янада ижобий томонга ўзгариши мумкин.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:01, 11.10.2022.
Ўқилди: 1444 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.