Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби Чемпионлар лигасидан ўрин олган "Бенфика"га қарши ўйин олдидан бир қатор кадрлар муаммосига дуч келди.
Ҳимоячилар Преснел Кимпембе ва Нуно Мендеш, шунингдек, ярим ҳимоячи Ренату Санчес жароҳатлари сабаб учрашувни ўтказиб юборишади. Аввалроқ, ҳужумчи Лионель Месси жароҳати сабаб ўйинда иштирок этмаслиги ҳақида хабар берилганди.
"ПСЖ" - "Бенфика" учрашуви 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 23:59да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, уч турдан кейин "ПСЖ" ва "Бенфика" еттидан очко жамғарган.