Кириш Регистрация

"Бавария" етакчиси ЕЧЛ ўйинини ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала коронавирус сабаб сафдан чиқди, дея хабар беради клуб расмий сайти.

Футболчи COVID-19 учун ижобий тестдан ўтди ва ўзини изоляцияга олди. Шу муносабат билан у Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасидаги “Виктория Пльзень”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

“Виктория Пльзень” – “Бавария” учрашуви 12 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

19 ёшли Мусиала жорий мавсум “Бавария” сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 06:11, 11.10.2022.
Ўқилди: 1075 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.