Туриннинг “Ювентус” клубининг собиқ футболчиси, 1982 йилги Жаҳон чемпиони Марко Тарделли “Милан” – “Ювентус” учрашуви натижаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аллегрининг энди вақти йўқ, мен ўйинчилар ҳам, раҳбарият ҳам унга ишонишни тўхтатганини ҳис қилдим", - дея Тарделли сўзларидан иқтибос келтиради Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги.