Криштиану Роналду АПЛнинг 10-турига келиб, мавсумдаги илк голини киритди.
“Эвертон”га қарши баҳсда захирада қолдирилган Криштиану учрашувнинг 29-дақиқасида жароҳат олган Антони Марсьяль ўрнига ўйинга қўшилди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир паллада Каземиронинг узатмасидан сўнг Роналду жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ҳамда якунда “қизил иблислар”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Жамоатчиликни эътиборини тортган воқеа эса португалиялик футболчининг гол нишонлаши бўлди. Айрим мутахассиларнинг фикрига кўра, Роналду гол урганидан кейин “елкасидан тоғ ағдарилганини” ифода этмоқчи бўлган.