Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Валентин Коваленко ва Маъмур Саидқосимов Осиё чемпионатига (U-16) боради

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати беллашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра ўзбекистонлик Валентин Коваленко ва Маъмур Саидқовимов Эрон мезбонлик қиладиган қитъа чемпионатида иштирок этишади.

16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати шу йилнинг 22 сентябридан 6 октябрига қадар Эронда бўлиб ўтади. Қитъанинг энг кучли 16та ўсмирлар терма жамоаси иштирок этувчи мазкур мусобақага ОФК 12та бош ва 16та ёрдамчи ҳакам жалб қилишга қарор қилди. Валентин Коваленко унда одатдагидек бош ҳакам сифатида иштирок этса, Маъмур Саидқосимов лайнсмен сифатида кўрсатиб ўтилган.

ОФК танлаб олган бош ҳакамлар рўйхатида Валентин Коваленкодан ташқари Австралия, Баҳрайн, Хитой, Эрон, Япония, Иордания, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Қатар ва Таиланддан ҳам 1тадан рефери бор. Ёрдамчи ҳакамлар орасида Маъмур Саидқовимовга юқорида кўрсатилган мамлакат лайнсменларидан ташқари, Хитой Тайпейи, Малайзия, Сингапур ва БАА мамлакатидан ташриф буюрган қанот ҳакамлари рақобатчилик қилади. Ўйинларга Хитой, Вьетнам, Қатар ва Япониядан ташриф буюрган квартет комиссарлик қилса, инспекторлик вазифаси Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Сингапур ва Эрон инспекторларига ишониб топширилган.

Қайд этиш керак, Осиё чемпионатида жами 32та учрашув ўтказилади. Бу эса ҳар бир ҳакамга ўртача 2,5тадан ўйин деганидир. ОФК уларнинг иштироки ва ўзини кўрсатишига қараб ўйинларга тақсимлаб боради.

16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳлари билан мазкур ҳаволада танишиб олишингиз мумкин. Унда Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон (U16) терма жамоаси ҳам иштирок этади. Чемпионатда дастлабки тўрт ўринни қўлга киритган мамлакатлар келаси йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг навбатдаги тайёргарлик режаси билан мана бу ҳаволада танишиш мумкин.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:37, 12.07.2012.
Ўқилди: 5035 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.