Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида Италиянинг “Милан” клуби ўз майдонида “Челси”ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Милан" устози Стефано Пиоли учрашувдан кейин ҳакамнинг қарорларидан ҳайратда қолганини яширмади.
"Учрашув бошида биз яхши ўйнай оламиз, деган ҳис бор эди. Қизил карточка ва жазолар ҳаммасини остин-устун қилди. Рақиб кучли эди ва аксарият ҳолларда унга анча осонлашди. Менимча, пеналти ва карточка жуда осон берилгани аниқ. Ўйиндан кейин ҳакам билан гаплашдим, менинг инглиз тилим унчалик яхши эмас, лекин у ҳамма нарсани тушунди деб ўйлайман", деди Пиоли.