Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Мбаппе ва "ПСЖ" ўртасидаги вазият қандай?

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ва Франция терма жамоасининг асосий юлдузи Килиан Мбаппе Парижда "ҳафсаласи пир" бўлган кўринади. Ҳужумчи мавсум бошидан бери ўзини ғалати тутди - дастлаб у жамоадошлари билан жанжаллашди, Франция футбол федерацияси билан имидж ҳуқуқи учун баҳслашди ва трансгендер билан муносабатлар ҳақида жамоатчиликни ҳаяжонга солди.

Француз гигантлари Мбаппени клубда сақлаб қолиш учун ёзги шартларни ҳисобга олсак, ажабланарли эмас. Бундай босимдан ҳар қандай даражадаги футболчи ақлдан озиши турган гап.

Маълум бўлишича, ҳатто парижликлар сафида Мбаппега хозирги "монархияси" ҳам етарли эмас. Маrса нашри Килианнинг январь ойида "ПСЖ"ни тарк этиш режалари ҳақида хабар берди. Манбага кўра, ҳужумчи клуб унга нисбатан хурматсизлик қилмоқда деб ҳисобламоқда: бунга раҳбарият футболчининг шартномани узайтиришдан олдин берган бир қатор ваъдаларини бажармагани сабаб бўлган.

"Килиан Мбаппе ва «ПСЖ» ўртасидаги муносабатлар бутунлай бузилган", - дейди нашр манбаси. 

Маrса маълумотларини бошқа хорижий ОАВлар ҳам тасдиқлашган. Журналистларнинг фикрига кўра, Килиан ҳали ҳам "Реал Мадрид"да ўйнашни истамоқда. Бироқ, француз клуби бошлиқлари бундай трансферга рози бўлмаса керак - июль ойида улар Мбаппени ўз шартларига кўра «Қироллик»дан бошқа исталган клубга ўтказишга рози бўлишган эди. Бунга «ПСЖ» хўжайинларининг қаймоқранглилар президенти Флорентино Перес билан муносабатлари бузилгани сабаб бўлган.

L'Equipe маълумотларига кўра, «ПСЖ» билан шартномаси 2024 йилгача (расмий равишда эълон қилинганидек 2025 йилгача эмас). Эндиликда Мбаппе учун асосий давогарлардан бири бу «Ливерпуль» - мисрлик журналист Исмоил Маҳмуднинг ёзишича, клуб «ПСЖ»нинг трансфер мақсадларидан бири бўлган Салоҳни Килиан билан алмаштиришни режалаштирмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:13, 12.10.2022.
Ўқилди: 3051 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик