Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Ўзбекистон (U-19) терма жамоаси Дукентда йиғин ўтказади

Баҳо:
+ | -

Аҳмаджон Мусаев бошқарувидаги Ўзбекистон U19 ёшлар терма жамоаси 15 июлдан 28 июлга қадар Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида машғулот олиб боради. Бу Осиё чемпионатига тайёргарликнинг июль ойидаги йиғин режасига киради.

11 июль куни бўлиб ўтган терма жамоа мураббийлари йиғилишида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионатига тайёргарлик режаси тасдиқланганди. Унга кўра Аҳмаджон Мусаев жамоаси июль ойидаги йиғинни Дукентдан ўтказса, августдан бошлаб қитъанинг қолган терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларини бошлайди. Ҳал қилувчи тайёргарлик октябрнинг сўнгги ўн кунлигида Саудия Арабистонида ўтиши мумкин. Қитъа чемпионатининг ўзи 3-17 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтади.

Дукентдаги йиғинга бош мураббий 24 нафар футболчини жалб қилди. Қуйида уларнинг рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин. Қўшимча қилиш керакки, Дукентдаги йиғин давомида шу масканда машғулот олиб бораётган Олий лига клубларига қарши 3та ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.

ФУТБОЛЧИ

КЛУБИ

ШАҲРИ

ДАРВОЗАБОНЛАР

1.

Асилбек Омонов

Пахтакор

Навоий

2.

Акмал Турсунбоев

Пахтакор

Тошкент

3.

Баҳодир Мирсоатов

Оқтепа

Тошкент

ҲИМОЯЧИЛАР

4.

Жалолиддин Саидов

Пахтакор

Тошкент

5.

Максимильян Фомин

Пахтакор

Тошкент

6.

Тохиржон Шамшиддинов

Пахтакор

Наманган

7.

Бобурбек Йўлдошев

Локомотив

Қува

8.

Сардор Раҳмонов

Машъал

Муборак

9.

Искандар Шайқулов

Машъал

Муборак

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

10.

Жалолиддин Машарипов

Пахтакор

Тошкент

11.

Абдуллоҳ Олимов

Пахтакор

Тошкент

12.

Жамшид Искандеров

Пахтакор

Тошкент

13.

Игорь Сергеев

Пахтакор

Тошкент

14.

Владимир Козак

Пахтакор

Тошкент

15.

Ихтиёр Тошпўлатов

Машъал

Муборак

16.

Аббосбек Махсталиев

Пахтакор

Гулистон

17.

Сергей Рекун

Пахтакор

Тошкент

18.

Муҳсинжон Убайдуллаев

Пахтакор

Марғилон

19.

Бобур Давлатов

Машъал

Янгиер

ҲУЖУМЧИЛАР

20.

Жаҳонгир Абдумўминов

Машъал

Китоб

21.

Абдул Азиз Юсупов

Пахтакор

Тошкент

22.

Забиҳулло Ўринбоев

Бунёдкор

Тошкент

23.

Жасур Толипов

Чуст-Пахтакор

Тошкент

24.

Нурбек Нуриддинов

Бунёдкор

Тошкент

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:03, 12.07.2012.
Ўқилди: 4710 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.