Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Қатар халқаро аэропорти ЖЧ-2022га тайёр эмаслиги айтилмоқда

Баҳо:
+ | -

Қатар аэропорти Жаҳон Чемпионати вақтида юз берадиган юкламага тайёр эмас.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, «Ҳамад» халқаро аэропорти йўловчиларнинг катта оқимига тайёр эмас, бу эса ташриф буюрувчилар хавфсизлиги таъминлашга таъсир кўрсатиши мумкин.

Айрим аэропорт ходимлари рейслар сонини икки баравар ошириш (кунига 700 дан 1600 тагача) яхши ғоя эмаслигидан хавотирда, шусиз ҳам улар аллақачон босим остида қолмоқда. Расмийлардан бири вазиятни «инқирозли» деб баҳолади.

Ишчи кучи излаб, аэропорт етарли тайёргарликка эга бўлмаган ходимларни ишга олмоқда. Масалан, янги ишчилар 20—30 соат давомида ўқитилмоқда, тажрибали ходимларнинг фикрига кўра, бу аэропорт тартиби ва эксплуатация масалалари билан танишиш учун етарли эмас.

Бундан ташқари аэропорт ўз ходимларини бу вақтда иш жойини ўзгартиришга йўл қўймасликни иддао қилиб, қўрқитмоқда. Daily Mail нашри Қатар фуқаро авиацияси бошқармаси (ҚCАА) ходимларига йўллаган хабаридан иқтибос келтирган ҳолда, Жаҳон Чемпионати «Қатар учун жуда муҳим ва мамлакатда бу воқеадан катта умидлар қилинаётгани»ни ёзмоқда. Қайд этилишича, ишчилар «юқори мансабдор шахслар томонидан қаттиқ назорат қилинади».

Алоҳида таъкидланганидек, «шахсларнинг ҳодисаларни бузиш ёки иш жараёнини секинлаштиришга қаратилган номақбул ҳаракатларига йўл қўйиб бўлмайди ва улар давлат томонидан қатъий тўхтатилади». Бундай ишлардан хабардор бўлиб, бироқ тегишли жойларга хабар бермаганлар ҳам «жавобга тортилади ва сўроқ қилинади».

Ундан ташқари, ходимлар учун август ойидан декабрь ойининг охирига қадар бўлган муддатдаги барча таътиллар бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал 20 ноябрдан 18 декабргача давом этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:00, 12.10.2022.
Ўқилди: 2098 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3870]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2821]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2623]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2296]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1994]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1919]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1631]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1540]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1521]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик