Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

ЕЧЛда ҳафта қаҳрамонларидан бири "МЮ" эътиборига тушган

Баҳо:
+ | -

 Чемпионлар лигасининг 4-турида «Порту» меҳмонда «Байер»ни мағлуб этди: Галенонинг голи ва Меҳди Таремининг пенальтидан 2 голи сабаб. Португалияликлир «Атлетико» ва «Брюгге» ўртасидаги дуранг эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва испанлардан 2 очко олдинда.

«Порту» дарвозабони Диого Коста учрашувнинг бош қаҳрамонига айланди - у Чемпионлар лигаси тарихида биринчи бўлиб битта ўйинда голли узатмани амалга оширди ва пенальтини бартараф этди.

Дастлаб Коста ўйин бошида ҳисобни очган Вендерсон Галенога тўп етказиб берди.

“Бу мураббий ўйнаган тайёр комбинациялардан бири эди. Биз яхши иш қилдик ва муваффақиятга эришдик”, деди Коста ўйиндан сўнг.

«Порту» бош мураббийи Серхио Консейсао ҳаммасини тасдиқлади: “Диого оёқлари билан яхши ўйнайди, тўпни узоққа етказа олади. Рақибнинг юқори ҳимоя чизиғидан унумли фойдаланиш керак эди - барчасини Диого ва Галено олдиндан тайёрланганди.

Кейин эса Керем Демирбайнинг пенальтидан тепган тўпидан сўнг Коста жамоасини қутқариб қолди. Бу «Байер»нинг Коста томонидан қайтарилган биринчи пенальтиси эмас: бир ҳафта олдин у Патрик Шикнинг зарбасини қайтарган эди.

Ўшанда Консейсау шундай деган эди: "Пенальтини қайтариш қийин, лекин у ҳозирда энг яхши португалиялик дарвозабонлардан бири эканлигини тушуниш учун менинг сўзларим керак эмас. Диого инстинктив равишда пенальти қай тарзда амалга оширилишини тахмин қилди”.

Умуман олганда, Диого Коста пенальтилар бўйича мутахассис: у фаолияти давомида уларнинг учдан бир қисмини қайтарган - 29 тадан 10 тасини, профессионал фаолиятда 9 тасини ва Португалиянинг 15 ёшгача бўлган терма жамоаси учун биттасини.

Диого Коста ким?

«Порту» академияси битирувчиси бўлган 23 ёшли дарвозабон 2019/20 йилги мавсумда клуб сафида дебют қилганди. У 99-рақам остида ўйнайди - у буни «Порту»нинг собиқ дарвозабони ва клуби афсонаси Витор Байанинг мухлиси бўлгани учун олган.

Ўтган мавсумда Коста жамоанинг биринчи дарвозабони бўлди - у Португалия чемпионатининг 34 туридан 33тасида ўйнади ва терма жамоадан чақирув олди. У ерда тажрибали Руи Патрисиони рақобатда енгди – Руи Португалия терма жамоасининг сўнгги 6та ўйинида бор-йўғи иккита, Диого Коста 4та ўйинда майдонга тушди. Португалиялик дарвозабонларда ҳозир кучли рақобат бор  («Вулвз»дан Хосе Са ҳам бор), лекин асосийси айнан Коста Қатарга боради.

Август ойида Португалиянинг Korrero de Manha нашри “Манчестер Юнайтед” футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ва бош мураббий Эрик тен Хагнинг шахсий илтимосига кўра, дарвозабон 60 миллион евро товон пули тўлаши кераклиги ҳақида хабар берган эди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:09, 13.10.2022.
Ўқилди: 2950 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.