Кириш Регистрация
15/10 15:35 Япония - Австралия
15/10 16:00 Жанубий Корея - Ироқ
15/10 17:00 Хитой - Индонезия
15/10 19:00 Ўзбекистон - БАА
15/10 19:00 Қирғизистон - КХДР
15/10 21:00 Эрон - Қатар
15/10 21:00 Иордания - Уммон
15/10 21:00 Фаластин - Кувайт
15/10 23:00 Саудия Арабистони - Баҳрайн

Салоҳ "портлади", энди уни "шаҳарликлар"га қарши оғир "жанг" кутиб турибди

Баҳо:
+ | -

Салоҳ Чемпионлар Лигасида ажойиб рекорд қайд этди.

“Ливерпуль” Чемпионлар лигасида ўзининг энг яхши ғалабасига эришди: улар “Рейнжерс”ни мағлуб этишди – 7:1. Мавсумнинг яна бир голларга бой ўйини айнан шу гуруҳда юз берганди, аввалроқ "Наполи" "Аякс"ни йирик ҳисобда мағлуб этган эди (6:1), энди эса Юрген Клопп жамоаси неаполликлар билан бирга плей-оффга чиқиш учун даъвогар бўлиб турибди. "Ливерпуль" аввалроқ "Наполи"га мағлуб бўлганди - 1:4. Бунинг аламини олган ҳолда мерсисайдлар рақиб дарвозасига нақ 7 та гол уришди.

Фирмино "тортувчи" вазифасида

Мерсисайдликлар Глазгода биринчи бўлиб гол ўтказиш юборишди - 17-дақиқада. Аммо биринчи бўлимда улар Роберто Фирминонинг жавоб голи эвазига яна ўйинга қайтди. Танаффусдан кейин ҳам у жамоасини олдинга олиб чиқди.

• Фирмино "Ливерпул"нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлиб, барча турнирлар доирасида 12 ўйинда 8 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.

• Ҳозирда Роберто Чемпионлар лигасида "Ливерпуль" сафида 12 та гол урган - Стивен Жеррард ва Жеймс Милнер билан бир хил кўрсаткич қайд этмоқда.

"Ливерпуль" жароҳатланган футболчилари сабаб Шотландияга бир қатор кучли ўйинчиларисиз келган эди, шу сабабли ҳеч ким жамоадан яна 6 та гол уришини кутмаганди. "Рейнжерс" ўз тарихида илк бор Европа турнирларида 7 та гол ўтказиб юборди. Иккинчи бўлим ажойиб ўтганига қарамай, XG ажойиб эмас эди - "Ливерпуль" учун 1,94, "Рейнжерс" учун 0,69. Меҳмонлар бешта аниқ вазият яратишди, лекин бундай йирик ҳисобда биринчи навбатда Муҳаммад Салоҳ ва Диого Жотанинг маҳорати эвазига эришилди. Салоҳ асосий қаҳрамонга айланди. Чемпионлар лигасининг энг тезкор хет-триги бўйича рекорд янгиланди. Мисрлик ва португалиялик иккинчи бўлимда майдонга тушишди ва учта гол уришди – Салоҳ Чемпионлар лигаси тарихидаги энг тезкор хет-трик қайд этди. Бу бор-йўғи олти дақиқа 12 сония ичида амалга ошди ва уч мартасида ҳам унга Жота ёрдам берди.

Муҳамад Бафетимби Гомиснинг хет-трикар бўйича 11 йиллик рекордини ортда қолдирди, "Лион" футболчисига Загребнинг "Динамо"сига қарши ўйинда учта гол уриш учун саккиз дақиқа кетган эди.

• Салоҳнинг "Ливерпуль" сафида Чемпионлар лигасида урган голлари сони 38 тага етди, бу инглиз клублари учун энг яхши кўрсаткичдир. Мисрлик ушбу хет-трик эвазига Дидье Дрогба («Челси») ва Серхио Агуеро («Ман Сити»)ни ортда қолдирди - уларда 36 тадан гол бор.

• Шунингдек, бу португалиялик футболчининг 10 йилдан бери сақланиб келаётган бир ўйиндаги 3 та ассисти бўйича рекордларни ҳам такрорлади (Франк Рибери Марио Гомесга ассистлар берганидан хабарингиз бор). Салоҳ ва Фирминодан ташқари Нуньес (у ҳисобни 3:1 га етказди) ва Эллиотт (7:1) гол уришди. "Ливерпуль" Неаполдаги муваффақиятсизликдан сўнг Чемпионлар лигасида кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонди ва энди 1/8 финалга бир қадам қолди - "Аякс" ва "Наполи" билан қолган иккита ўйинда жамоа бир очкони қўлга киритиши керак холос. "Рейнжерс" эса ҳеч қанақасига плей-оффга чиқа олмайди.

"Танаффусда футболчилар билан жуда ижобий суҳбатлашиб олдик. Иккинчи бўлимда биз кўпроқ нарсани хоҳладик ва ҳамма нарса яхши бўлди. Ажойиб ўйин бўлди, айниқса Салоҳдан. Бугун асосий таркибда майдонга тушганларнинг барчаси яхши ўйин ўтказди. Мен кўпроқ нарсани сўра олмадим, мен ўйиндан жуда ҳам мамнунман", - дейди Юрген Клопп баҳсдан сўнг. - Ўйинимиз чиқиб турса, биз жуда яхши жамоа бўла оламиз. Биз ажойиб голлар урдик, ҳаммаси жойида бўлди. Албатта, бу кайфиятни ўзгартиради ва бу жуда яхши. Якшанба куни ким билан ўйнашимизни ҳаммамиз яхши биламиз. Ҳаммаси бошқача бўлади, лекин юрагингиз яхши ҳолатда бўлгандагина бундай ўйинга тайёргарлик кўрганингиз маъқул".

Якшанба куни "Ливерпуль" - "Сити" ўйини "олов"га айланишини кутиб қоламиз.

Киритилди: 02:29, 14.10.2022.
Ўқилди: 2176 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.