Австрияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган Англиянинг "Манчестер Сити" клуби вакиллари кутилмаган нохушликка дуч келишди.
Ўқув машғулоти учун жуда ажойиб манзарага эга жой танлангани аввалига барча футбочиларда катта таассурот қолдирганди. Бироқ бу ерда бир муаммога дуч келишди.
"Дейл Мейл" газетасининг хабарига кўра, клуб футболчилари ҳар қачонгидан вақтлироқ туришга мажбур бўлишмоқда. Чунки Австриянинг бу қадамий шаҳрида XIII асрдан қолган улкан қўнғироқ эрталаб соат 8 дан бошлаб чала бошлайди. Овози шу қадар йўғонки, беихтиёр асабга ўйнайди.
Клуб бу муаммони бартараф этиш мақсадида ташкилотчиларга мурожаат этишди. Бироқ ибодатхона қўнғироғини соат 10 дан кейин чалинишига ибодатхона ходимлари рози бўлишмади. Клуб мутасаддилари тоғли ҳудудда жойлашган бу жойни атайлаб танлашганди. Бу ерда 12 кунлик ўқув-машғулот ўтказиш учун инглизлар 200 000 фунт стерлинг сарфлашди.