“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеа Европа лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасидаги “Омония” устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
“Хулоса шуки, охиригача курашиш, ҳеч қачон таслим бўлмаслик. Ўйлайманки, биз ўйинни назорат қилдик, бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, биз эрта гол уришимиз ва хотиржамлик билан ўйинни охирига етказишимиз мумкин эди. Лекин биз охиригача курашдик, якунда ажойиб гол урдик, демак, кайфият яхши.
Биз, албатта, гуруҳни биринчи ўринда тугатишни хоҳлаймиз. Олдинда бизни “Шериф” билан уй учрашуви кутиб турибди. Биз "Шериф" ва "Реал Сосьедад"га қарши иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Биз бунга эътибор қаратамиз, чунки ўйинлар тақвими жуда тиғиз ва агар иккинчи ўринни олсак, бир нечта [қўшимча] ўйинлар бўлади, шунинг учун биз биринчи ўринни эгаллаш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. Бу биз учун жуда муҳим”, деди де Хеа.