"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Жерар Пикени "Реал"га қарши ўйинда майдонга туширмоқчи эмас.
Diario Sport хабарига кўра, мураббий тўлиқ тайёр бўлмаган футболчиларни майдонга туширишни ёқтирмаса-да, 16 октябрь куни Жюль Кундени майдонга тушишга тайёр бўлишига умид қилмоқда.
Хави Пикенинг "Интер"га қарши ўйинидан норози ва шунинг учун уни захирага қайтаришни афзал кўради.
Кунде 22 сентябрь куни чап сонидан жароҳати олган эди. Таъкидланишича, унинг аҳволи аллақачон қониқарли деб баҳоланган, агар тикланиш яхши давом этса, у дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушади.
Якшанба куни Тошкент вақти билан соат 19:15да бошланадиган Ла Лиганинг 9-турида "Реал Мадрид" "Барселона"ни қабул қилади.