"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Эл-Класико" ҳақидаги энг яхши хотираси билан ўртоқлашди.
“Қаймоқранглилар”нинг “Барселона” билан навбатдаги учрашуви 16 октябрь куни бўлиб ўтади.
"Барселона" билан тўқнашувлардаги энг яхши хотирам Серхио Рамоснинг 2013 йилдаги голи бўлган. Мен бурчакдан тўпни ўйинга киритдим ва у боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди ҳамда биз шу тариқа "Бернабеу"да ғалаба қозонгандик. Жамоадошларим мен учун жуда хурсанд бўлишганди”, - дейди 37 ёшли хорватиялик футболчи.
Ўша ўйинда “Реал” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, мавсум охирида каталонияликлардан 15 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаганди.
Мадридликлар айни дамда Ла Лигада иккинчи ўринда, фақат тўплар нисбати бўйича "Барселона"дан ортда бормоқда. Саккиз турдан кейин ҳар икки жамоа ҳисобида 22 очко бор.