Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Максим Шацких: «Еврокубокларда ўйнаш сиз ёзгандек қўрқинчли эмас»

Баҳо:
+ | -

Киевнинг «Арсенал» клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Максим Шацких бошланажак янги мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўртоқлик учрашувларида асосий эътиборни ҳеч қачон натижага қаратмаганмиз. Биз ўйинимиз сифати, тайёргарликнинг қай даражада самара бераётгани, тактик ишланмаларнинг мукаммалашувига эътибор қаратамиз. Натижа мана шунақа бўлади.  Ўйинимиз сифатида тўлиқ қаноатлантирмайди. Ҳа доим қандайдир етишмовчиликлар кўзга ташлангандек бўлади. Агар ҳаммасидан қониқиш ҳосил қилсанг ўсишдан тўхтаб қоласан».

«Арсенал»нинг биринчи турдаги рақиби «Шахтёр»? Биз тақвимга асосий эътиборни қаратмаймиз. Барибир қачондир ҳар қандай рақибга дуч келишинг аниқ. Бу олдинроқ бўлди нима кейинроқ бўлди нима?».

«Олдимизга ҳеч ким ҳеч қандай вазифа белгиламаган. Шундоқ ҳем барчаси тушунарли, биз еврокубокларга йўлланма берувчи ўринлардан бирини қўлга киритишимиз, Европа Лигасининг гуруҳ босқичига чиқишимиз ва Украина Кубогида узоқроққача боришимиз керак».

«Ўйлашимча, еврокубокларда ўйнаш сиз ёзадигандек қўрқинчли эмас. Биз йиғинларда ҳам чет эл жамоалари билан ўйнаймиз. Бу билан ҳеч қандай муаммо бўлмайди деб ўйлайман».

«Менимча, бу мавсумда 6-7 жамоа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси учун кураш олиб боришади. Ким турнирни ютишини эса айтиш қийин. Умид қиламанки, биз ҳам етакчиларнинг асабларини буза оламиз», дейди Шацких.

Манба: www.faeri.ru
Киритилди: 13:13, 13.07.2012.
Ўқилди: 5161 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик