"Барселона" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиш арафасида экан, баъзи ўйинчилар Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйинини каталонияликлар таркибида ўтказган бўлиши мумкин.
Келинг шундай футболчилар билан танишиб чиқамиз.
Жерар Пике. Ҳимоячи "Интер"га қарши "Барса"нинг энг заиф нуқтаси эди. Кунде қайтган бўлса, Хави уни кейинги икки ўйинда катта эҳтимол билан асосий таркибга киритмаса керак. У кейинги йил жамоадан кетиши кутилмоқда.
Маркос Алонсо. Чап қанот ҳимоячиси ўша "Интер"га қарши ўйинда алмаштирилгунига қадар ишончсиз ҳаракат қилди. Унинг шартномаси келаси ёзда тугайди.
Серхио Бускетс. Агар Хави кўпчилик мухлисларни тингласа, Бускетс энди Чемпионлар лигасида ўйнамайди. У тезликда майдон марказидаги ҳал қилувчи курашларда рақибга имкониятни бериб қўймоқда.
Жорди Альба. "Интер"га қарши ўйинда чап қанот ҳимоячиси таркибга ҳам киритилмади. Катта эҳтимол билан Жорди ҳам "кўк-анорранглилар" сафидаги сўнгги мавсумини ўтказмоқда.
Серхи Роберто. Кунденинг қайтиши Хави энди ўнг қанотда Роберто билан таваккал қилмаслигини англатади.
Мемфис Депай. Жароҳат сабаб нидерландиялик футболчи "Барселона учун Чемпионлар лигасида бошқа ўйнай олмайди. У ҳам келаси мавсум жамоани текинга тарк этиш эҳтимолини ҳисобга олсак, каталонияликлар учун аллақачон ЕЧЛда сўнгги ўйинини ўтказган.