“Аталанта” клубининг украиналик ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский Италия клубидаги муаммолари ҳақида гапирди.
"Шартномам 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Гасперини билан ҳеч қачон можаро бўлмаган. Ҳатто трансфер ойнаси тугагунига қадар у билан гаплашгандим, у менга яхшироқ вариант бўлса хурсанд бўлишини айтди. Мен ҳар доим ярим ҳимоячи, "Аталанта"да - ҳужумчи сифатида ўйнаганман. Гасперин бу позицияда нимани хоҳлашини биламан. Гасперини очиғини айтадики, бу позицияда унга бироз бошқача режадаги футболчи керак. У мени ёмон деб айтмайди. У мени "Аталанта" учун жуда кўп иш қилганимни айтди" , лекин бу позицияда у энди бошқа ўйинчини хоҳлайди", деди Малиновский.
Аввалроқ украиналик футболчи "Тоттенхэм", "Марсель" ва "Ноттингем Форест" клублари манфаати доирасида экани хабар қилинганди.
29 ёшли Малиновски жорий мавсумда “Аталанта” сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.