"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден жамоа билан янги шартнома имзолангани ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча у "шаҳарликлар" билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди.
“Шартномани узайтирганимдан жуда хурсандман. Мен болалигимдан “Манчестер Сити”да ўйнашни орзу қилардим, шу боис бу орзум амалга ошгани учун тақдирдан жуда миннатдорман. Бу ерда яна кўп йиллар ўтказишга умид қиламан. Мухлисларга қўллаб-қувватлаганлари учун раҳмат!" — деб пост қолдирди англиялик футболчи ижтимоий тармоқларда.
22 ёшли футболчи “шаҳарликлар” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилнинг ноябрь ойида "Манчестер Сити"нинг асосий жамоаси сафида илк бор майдонга тушган. Ўшандан бери Фил ўз жамоаси сафида 52 та гол ва 36 та голли узатмани амалга оширган.