"Тоттенхэм"нинг янги стадиони тез орада ҳомий номига эга бўлиши мумкин.
Журналист Жанлука ди Марционинг ёзишича, "шпорлар" Google корпорацияси билан шартнома имзолашга яқин турибди. Келишув тафсилотлари ҳақида маълумот йўқ, аммо маълумки, "Тоттенхэм"нинг уй стадиони "Google Stadium" деб номланиши керак бўлади.
"Тоттенхэм"нинг янги стадиони 2019 йилда эски "Уайт Харт Лейн" ўрнида қуриб битказилди. Лойиҳанинг умумий қиймати бир миллиард фунт стерлингни ташкил этди, аммо янги стадион шу вақтгача ҳомийсиз қолди ва шунинг учун у ҳанузгача "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум" номини сақлаб келмоқда.